Линклар

Чехияда таркибида метил спирти мавжуд бўлган алкогол ичимлиги истеъмол қилиш оқибатида 16 одам ўлди, 30 одам саломатлигини йўқотди.

Расмий маълумотларда айтилишича, жабрланганларнинг асосий қисми кўр бўлиб қолган.

Чехия расмийлари заҳарли ичимлик асосан мамлакатнинг шимолий ҳудудларида сотилгани аниқланганини билдирди. Шу муносабат билан Чехияда спиртли ичимликларни қуйиб сотишга вақтинчалик таъқиқ қўйилди.

Полшада ҳам бир неча одам мазкур ичимликдан заҳарлангани маълум бўлди. Икки давлат ҳуқуқ-тартибот тузилмалари заҳарли алкогол ичимлигини ишлаб чиқарганларни аниқлаш бўйича қидирув ишларини олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG