Линклар

logo-print

Мусулмонлар ғазабини келтирган филм режиссёри яширинишга мажбур бўлди


Бенғозидаги АҚШ элчихонасига қилинган ҳужумдан кейинги кўриниш.

Бенғозидаги АҚШ элчихонасига қилинган ҳужумдан кейинги кўриниш.

АҚШ элчихоналарига уюштирилган ҳужумларга сабаб бўлгани айтилаётган ислом дини ҳақорат қилинган филм режиссёри Сэм Бэйсил ўз ҳаёти хавф остида эканини айтиб яшринишга мажбур бўлмоқда.

Ахборот агентликларига кўра, Исроил фуқароси бўлган Бэйсил филмни Миср насронийлари кўмагида суратга олган. Бэйсил ўз филми АҚШ элчихоналарига ҳужум қилинишига туртки бўлгани, бу ҳужумлар ортидан сешанба куни АҚШнинг Ливиядаги элчиси ҳалок бўлганидан афсус билдирди.

АҚШ штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Мартин Демпси чоршанба куни Қуръон нусхасини ёқиб ташлагани билан ном чиқарган пастор Терри Джонсон билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни филмни қўллаб-қувватламасликка чақирди. Джонсоннинг Қуръонни намойишкорона ёққани мусулмон оламида катта норозиликка сабаб бўлган эди.

Ливиянинг Бенғози шаҳридаги АҚШ элчихонасига ғазабланган оломон қилган ҳужум оқибатида сешанба куни дипломатлар ҳалок бўлган эди. АҚШда шу муносабат билан мотам рамзи сифатида давлат байроғи туширилди.
XS
SM
MD
LG