Линклар

logo-print

Москвада "Миллионлар маршини" қўллаб-қувватлаш пикетлари ўтади


9 сентябрда Москвада ўтган мухолифат намойиши.

9 сентябрда Москвада ўтган мухолифат намойиши.

Бугун Москвадаги метро станциялари олдида 15 сентябр куни ўтадиган мухолифатнинг “Миллионлар маршини” қўллаб-қувватлаш пикетлари ўтказилади.

Пикет иштирокчилари фуқароларни мазкур маршда қатнашишга чақирадилар ҳамда уларнинг қўлларида 8 йилга қамалган “Другая Россия” партияси фаоли Таисия Осиповани озод қилиш талаб этилган плакатлар бўлади.

Петербургда эса бугун мухолифат фаоллари автоюриш ўтказади. Тадбирда таниқли мухолиф сиёсатчилар Борис Немцов, Иля Понамарев ва Михаил Шнайдер иштирок этади.
XS
SM
MD
LG