Линклар

Бенғозидаги АҚШ консулхонасига ҳужум олдиндан режаланган бўлган.

Вашингтон расмийларига кўра, АҚШ элчиси ҳамда америкалик яна уч дипломатнинг ўлимига сабаб бўлган чоршанба кунги ҳужумларни Мағрибдаги Ансор аш-Шариа ҳамда Ал Қоида қуролли гуруҳлари уюштирган бўлишлари мумкин.

Шунингдек, Бенғозидаги ҳужум Ал Қоида раҳбарларидан бири Абу Яҳё ал-Либи ўлими учун қасос экани ҳақида ҳам таҳминлар бор.

Ливиянинг йирик порт шаҳри Бенғозидаги Америка консулхонасига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида нобуд бўлган тўрт дипломатдан бири бўлган элчи Стивенс 1991 йилдан бери АҚШ Давлат департаментида ишлаб келаëтган эди.

АҚШ президенти Барак Обама ҳужумни уюштирганлар жазоланишини айтди. Ҳозирда АҚШнинг барча дипломатик ваколатхоналарида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
XS
SM
MD
LG