Линклар

Туркия маҳкамаси ўзбек қочқини ишини кўриб чиқишни кечиктирди


Туркиядаги маҳкамада Тошкент тарафидан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши сўралган қочқин Шомуроджон Қосимовнинг иши яна икки ойга кечиктирилган.

Ўзбекистон томони Қосимовни конституцион тузумга тажовуз, ноқонуний гуруҳлар тузиш ва Исломий давлат қуриш каби айбларда айблаб, унинг экстрадиция этилишини хоҳламоқда.

Ҳуқуқ фаоллари эса Туркия ҳукуматидан Шомуроджон Қосимовни Ўзбекистонга топширмасликни сўраган.

Уларга кўра, Қосимовни Ўзбекистонда қийноқлар ва ўлим кутмоқда. Туркиядаги маҳкама Қосимов ишини икки ойга, 14 ноябрга кечиктирган.
XS
SM
MD
LG