Линклар

Словакияда 13 сентябр куни мамлакат тарихидаги энг йирик ўқитувчилар иш ташлаши бўлиб ўтди.

Иш ташлашда бошланғич мактаб ўқитувчиларинингг 90 фоизи, ўрта мактаб ўқитувчиларинигнг 80 фоизи ва олийгоҳ муаллимларининг асосий қисми иштирок этди.

Ўқитувчилар ўз ойликларининг 10 фоизга кўпайтирилишини талаб қилишди.
Словакияда ўқитувчилар иш ҳақи 400 доллардан 580 еврогача бўлган миқдорни ташкил этади. Мамлакатдаги ўртача иш ҳақи эса 770 евро.

Словакия ҳукумати ўқитувчиларнинг иш ташлаш ҳуқуқини ҳурмат қилиши, бироқ иш ҳақини ошириш учун бюджетда маблағ етишмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG