Линклар

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича янги вакили Лахдар Брахими 14 сентябр куни Дамаскда расман тан олинган мухолиф гуруҳлари раҳбарлари билан учрашади.

Брахими Сурия президенти Башар Асад билан ҳам учрашиб, зўравонликларни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни режалаган.

Суриялик фаолларнинг билдиришича, пайшанба куни бўлиб ўтган жангларда 57 одам ҳалок бўлган. Уларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакилларидир. Бир ярим йилдан бери Сурияда давом этаётган тўқнашувларда 27 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG