Линклар

logo-print

Мусулмонларга ёқмаган филм режиссёри полиция томонидан қўриқланмоқда


Ямандаги норозилик намойиши полиция билан тўқнашувга айланди.

Ямандаги норозилик намойиши полиция билан тўқнашувга айланди.

Ислом оламида норозилик пайдо қилган “Мусулмонлар софдиллиги” филми режиссери Сэм Бэйсил полиция томонидан қўриқланмоқда.

Исроил фуқароси бўлган 55 ёшли насроний- копт Бэйсил кеча ўз ҳаёти хавф остида эканини билдирган эди. Бэйсилнинг 2010 йилда молиявий қаллобликлар учун жавобгарликка тортилгани айтилмоқда.

Пайшанба куни бир қатор мусулмон давлатларидаги АҚШ элчихоналари олдида Бэйсил филмига норозилик сифатида тартибсизликлар содир этилди. Яман пойтахти Санода полиция АҚШ элчихонасига ҳужум қилмоқчи бўлган оломонга қарши ўқ отишга мажбур бўлди. Тўқнашувда 4 одам ўлди, 34 одам ярадор бўлди.

Миср пойтахти Қоҳирада эса норозилар ва полиция ўртасида содир бўлган тўқнашувда 200 одам жабрланган. Миср президенти Муҳаммад Мурсий “Мусулмонлар софдиллиги” филмини қоралади ва айни пайтда фуқароларни зўравонликлардан тийилишга чақирди.

Норозилик намойишлари Ливан, Ироқ, Тунис, Марокко, Судан ва Бангладешда ҳам бўлиб ўтди.

Ливияда Бенғозидаги АҚШ элчихонасига ҳужум қилганлардан бир нечтаси қўлга олингани хабар қилинмоқда. Сешанба куни Бенғозидаги АҚШ элчихонасига филмдан ғазабланган оламон ҳужум қилиши оқибатида элчи Кристофер Стивенс ва бир неча дипломат ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG