Линклар

Гулнора Каримова хориж санъатчиларини меҳмон қилади


Стинг Гулнора Каримова билан Тошкентда ўтган мода ҳафталигида.

Стинг Гулнора Каримова билан Тошкентда ўтган мода ҳафталигида.

Гулнора Каримова ташаббуси билан ҳар йили ўтказилаётган Art Week Style.Uz санъат ҳафталигида жорий йилда халқаро майдонда танилган санъаткорлардан кимлар қатнашиши аниқ бўлди.

Ҳафталик расмий сайтининг маълум қилишича, 4-9 октябр кунларига режалаштирилган ҳафталикка британиялик хонанда Софи Элис-Бекстор, америкалик бастакор Крис Ботти, грециялик қўшиқчи Демис Русос ташриф буюради.

Art Week Style.Uz ҳафталикларида аввалги йиллари Стинг, Эрос Рамазотти, Хосе Каррерас, Монтсеррат Кабале сингари юлдузлар иштирок этишган.
XS
SM
MD
LG