Линклар

Каримов ШҲТ шартномасини маъқуллади


Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари Кенгаши, Душанбе ш., 2008 йил 28 август.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари Кенгаши, Душанбе ш., 2008 йил 28 август.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатлари билан узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунга имзо чекди.

Мазкур ҳужжат 8 август куни Олий мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 30 август куни Сенат томонидан тасдиқланган эди.

Мазкур шартнома 2007 йил 16 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари Кенгашида имзоланган.

2001 йилда тузилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG