Линклар

logo-print

АҚШга қарши мусулмонлар норозилиги давом этмоқда


Ямандаги АҚШ элчихонаси олдидаги норозилик намойиши, Сано ш., 2012 йил 13 сентябр.

Ямандаги АҚШ элчихонаси олдидаги норозилик намойиши, Сано ш., 2012 йил 13 сентябр.

Мусулмон давлатларидаги АҚШ элчихоналари олдида Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбар ҳажв қилинган филмга қарши тўртинчи кундирки норозилик намойишлари давом этмоқда. Бугун аксар мусулмонларнинг жума намозидан кейин яна норозиликка чиқиши кутилмоқда.

11 сентябрдан бери Ливия, Миср, Яман ва Яқин Шарқ давлатларида "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" номли филмга қарши норозиликлар бўлиб ўтди.

Сешанба куни Ливиянинг Бенғози шаҳридаги АҚШ консулхонасига жанггарилар ҳужум қилгани оқибатида тўрт дипломат, жумладан, АҚШнинг Ливиядаги элчиси Кристофер Стивенс ҳалок бўлди.

13 сентябр куни Яманнинг Сано шаҳридаги намойишда тўрт яманлик отиб ўлдирилди.

Ливия раҳбари Муҳаммад Мағриф ва Яман президенти Мансур Ҳади норозилик намойишларининг зўравонликка айланиб кетганини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG