Линклар

Қирғизистон жанубида элликка яқин маҳаллий фуқаро ўзлари учун зарур бўлган бензин Тожикистонга экспорт қилинаётганига норозилик тариқасида Ўш вилоятини Тожикистон билан боғлайдиган катта автомобил йўлини тўсиб қўйдилар.

Натижада Тожикистонга ҳар бири 40 тоннадан бензин олиб кетаётган 15 та юк машинаси Қарамиқ қишлоғи яқинидаги йўлда тўхтаб қолди.

Озодлик мухбирига кўра, қирғизистонликлар автомобил йўлини пайшанба куни тушдан кейин тўсиб қўйган.
XS
SM
MD
LG