Линклар

logo-print
“Unitel” ва “Buzton” ширкатларини бирлаштарган Ўзбекистондаги “Билайн” уяли алоқа оператори 3G ва LTE стандартида ишлайдиган iPhone 5 смартфони учун мўлжалланган nanoSIM карталарнинг биринчи партиясини сотиб олди.

“Unitel” ширкатининг тижорат бўйича директори Дмитрий Григоревнинг маҳаллий матбуотга билдиришича, Ўзбекистонда nanoSIM карталар iPhone 5 билан бирга октябр ойида сотувга чиқади.

АҚШнинг Apple ширкати вице-президенти Фил Шиллер 12 сентябр куни Сан-Франциско шаҳрида iPhone 5 телефоннинг тақдимот маросимини ўтказди.

Янги iPhone нинг 21 сентябрдан АҚШ¸ Австралия, Британия, Германия, Ҳонконг, Канада, Франция, Япония ва Сингапурда сотувга чиқарилиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG