Линклар

logo-print

Жанаўзен собиқ ҳокими икки йилга қамалди


Жанаўзен шаҳри собиқ ҳокими Жалғас Бабаханов.

Жанаўзен шаҳри собиқ ҳокими Жалғас Бабаханов.

Хизмат ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланган Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳри собиқ ҳокими Жалғас Бабаханов икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Прокурорларга кўра, Бабаханов 1999 – 2009 йилларда шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган даврда нефт ширкатлари маблағларини ўзлаштирган.

2011 йил декабрида Жанаўзен шаҳрида нефт заводининг 16 ишчиси полиция томонидан отиб ўлдирилган норозилик намойишидан кейин Бабаханов шаҳар ҳокими лавозимидан бўшатилган эди.

Унинг ўрнига Жанаўзенга янги ҳоким этиб тайинланган Орақ Сарбопеев ҳам пора олганлик ва хизмат салоҳиятини суистеъмол қилганлик иддаолари бўйича 2012 йил феврал ойида қўлга олинган.

Хабарларга кўра, ҳозир Сарбопеев иши юзасидан тергов давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG