Линклар

logo-print

Украина Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилишга ҳозирланмоқда


Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Украина ҳукуматини Ўзбекистон фуқароси Руслан Сулаймоновни ватанига экстрадиция қилмасликка чақириб, акс ҳолда у қийноққа солиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Халқаро Амнистия эълон қилган баёнотда халқаро қонунлар доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларига мувофиқ Украина қочқинларни ўлим жазосига ҳукм этилиши, қийноққа солиниши ёки бошқа кўринишда инсон ҳуқуқлари бузилиши мумкин бўлган давлатга экстрадиция қилмаслиги кераклиги билдирилган.

Халқаро ташкилот Киев расмийларини Руслан Сулаймоновни учинчи давлатдан бошпана олиши учун зудлик билан озод этишга чақирди.

“Карвон бозор” номли қурилиш ширкатимене жери бўлиб ишлаган Руслан Сулаймонов Ўзбекистонда иқтисодий жиноятлар содир этганликда айбланмоқда.

2008 йилда Қирғизистонга қочиб ўтган Сулаймонов¸ 2011 йил февралида Украинанинг Чернигов шаҳрида қўлга олинган ва ўша вақтдан бери ҳибсда сақланмоқда.

Халқаро Амнистияга кўра, Ўзбекистонга экстрадиция қилишга ҳозирлик кўриш учун Сулаймонов 7 сентябр куни Черниговдан Киевга олиб келинган.
XS
SM
MD
LG