Линклар

Теримчилар санитарияга зид шароитда кун кўрмоқда


Талаба ва хизматчилар пахтага ана шундай ҳамма томони ëпиқ юк машиналарида ташилмоқда.

Талаба ва хизматчилар пахтага ана шундай ҳамма томони ëпиқ юк машиналарида ташилмоқда.

Сирдарёда бизнесмен йўлкирадан қочиб киракаш жонига қасд қилди. Электр узилиши туфайли телевизори куйган самарқандликлар электр корхонасидан моддий зарар ундирди.Фарғонада фавқулодда вазиятлар рўй берди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар хусусида хабар берди.

“Хонанинг поли синиқ, дераза ойнасиз”

Наманган вилоятининг Учқўрғон, Мингбулоқ, Чуст, Косонсой, Чортоқ ва Наманган туманларида пахта теримида қатнашаётган ҳашарчиларга етарли шароит яратилмаган (“Диёнат”, 13 сентябр). “Чортоқдаги “Фарғона Файз” ММТП биносида иссиқ овқат тайёрлаш учун ошхона мавжуд эмас, ҳатто чой қайнатишга имконият йўқ, хоналар антисанитария аҳволда. “Турғунбой Жавоҳир Ғайрат”, “Короскон олтини”, “Жўрабек-1”,“Қаҳрамон Абдували Авазхон” сингари туманнинг бошқа фермер хўжаликларида ҳам шунга ўхшаш камчиликлар мавжуд. Учқўрғондаги “Олтин водий” ММТП масъуллари эътиборсизлари сабаб ҳашарчилар жойлашган 34-мактабнинг собиқ биносида ювиниш учун оддий умивалник ҳам ташкил қилинмаган. Хоналарнинг поли синиқ, деразалар ойнасиз”, деб ёзади Наманган вилоят ИИБ вакили Ҳамидулла Юлдашев. Мутасаддигакўра, Наманган туманидаги “Жонишали ота”, “Парпишер Раҳматилло Турсунбой”,“Ойдинкўл Қизилравот”, “Боситхон Баҳодир Дилмурод” фермер хўжаликларидаги дала шийпонлари ва ётоқхоналар ҳам қониқарсиз аҳволда.

“Ушбу рўйхатни ва бу каби мисолларни яна истаганча давом эттириш мумкин” дея таъкидлайди Наманган вилоят ИИБ вакили Ҳамидулла Юлдашев.

“Ваъдабоз электр корхонаси зарарни тўлайди”

Ўзбекистон вилоятларида электр тармоғидаги узилишлар туфайли маиший техника ва электроника буюмларининг ишдан чиқиши кўп кузатилади. Самарқанд шаҳар Девори кўндаланг маҳалласида ҳам шундай воқеа рўй берган: тармоқдаги носозлик туфайли 10 га яқин хонадоннинг қимматбаҳо электр буюмлари ишдан чиққан (“Истеъмолчи”, 13 сентябр). Жабрдийда фуқаролар Самарқанд шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ёрдами билан фуқаролик судига мурожаат қилган. Маҳкама Самарқанд вилоят электр тармоқлари корхонасидан фуқароларга моддий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарган. “Истеъмолчи” нашрига кўра, ваъдабозлик қилиб, одамларни сарсон қилганэлектр корхонасидан аҳоли фойдасига маънавий зарар ҳам ундирилган.

“Cирдарёда балиқлар камайиб кетмоқда”

Сирдарёда кимёвий чиқиндилар кўпайгани ва ноқонуний овчилик кучайгани туфайлибалиқлар камайиб бормоқда (“Новый век”, 13 сентябр). Дарё ҳавзасида сазан, сом, оқ амур, “хумбош”, “илон”, карп сингари 20 дан ошиқ балиқ тури мавжуд. Аммо улар сафитобора сийраклашиб кетмоқда.

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси расмийси Б.Абдуллаевга кўра, охирги пайтлардабраконерлик тобора хавфли тус олмоқда. Қонунга қулоқ осмаётган овчилар асосан балиқларнинг кўпайиш мавсумида тўр ташламоқда. Бундан ташқари, балиқ овида электр токи, гиёҳвандлик моддаларидан, баъзида ўқотар қуроллардан фойдаланилмоқда.Айтилишича, сув сатҳининг кескин пасайгани ҳам балиқларнинг кўпайишига тўсқинлик қилмоқда.

Фарғонада... фавқулодда вазият

Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида сув тошқини рўй беради, деган овозалар тарқалган эди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили А.Холматов маълумотларидан келиб чиқилса, бунга асос йўқ, ҳудудда аҳолининг сел, сув тошқини ва кўчкига шайлигини ошириш учун ўндан ошиқ ўқув машғулоти ўтказилган (“Вазият” 13 сентябр)Маълум қилинишича, жорий йил мартдан августга қадар Фарғона туманидаги “Водил” бош сув тақсимлаш иншоотида, “Оқтом” сел тўсиш дамбасида, Сўх туманидаги“Демурсад” сел йўлида, Ўзбекистон туманидаги “Даханасой” сел ташмасида ва“Тегирмонтош” сув тиндиргичида, Қувасой шаҳридаги “Карвон” селхонасида ўқув машғулотлари уюштирилган.

Эҳтимолий табиий офат хавфини камайтириш мақсадида Сўх туманидан ўтган 12 та хавфли қирғоқ мустаҳкамланган.

“Россия ва Украина машинаси йиғимдан озод қилинди”

Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобиллар эгалари Республика йўл жамғармаси йиғимидан озод этилди (“Халқ сўзи”, 11 сентябр). Автотранспорт воситаларини харид қилиш ёки мамлакатга олиб кириш учун йиғим Ички ишлар вазирлиги томонидан ундирилади. Йиғим миқдори транспорт воситасининг қуввати ва фойдаланиш муддатига қараб, от кучи бўйича энг кам ойлик иш ҳақи фоизларида ҳисобланади. Мазкур йиғимдан озод этилган тоифага миллий автомобилларниихтисослашган савдо тармоғидан харид қилганлар, шунингдек, яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида олганлар ҳам киради.

“Киракашни ўлдирган 19 йилга кесилди”

“Авазбек сифатли мебель” хусусий корхонаси раҳбари Аваз Абдурашидов
йўлкирадан қочиб такси ҳайдовчиси жонига қасд қилди (“Адолат кўзгуси”, 13 сентябр). Сирдарё вилоят прокуратураси вакили Жавлон Соиповга кўра, тадбиркор ҳамкор излаб Хоразмгаборади. Бор пулини сарфлаб қўйгач, қайтишда таваккалига “Нексия” машинасига ўтиради.“Картмонининг бир чети ўпирилиб ётган бўлса-да, Аваз ўзини ҳақиқий бойваччадек тутарди. Шу сабабли, тўлов қобилияти номаълум йўловчи киракашларда заррача шубҳа туғдирмаган” деб ёзади прокуратура вакили. Абдурашидовни сўраган манзилига олибкелган ҳайдовчи Йўлдош Курбаниязов ундан 80 минг сўм йўлкирани талаб қилади.Даҳанаки тортишув ҳайдовчининг шафқатсизларча чавақланиши билан якунланади. Қайд этилишича, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси бўйича қотилликда айбдор деб топилган бизнесмен Абдурашидов 19 йилга озодликдан маҳрум этилган.

XS
SM
MD
LG