Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:02

“Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми мусулмонлар тоқатсизлигини кўрсатди


Муҳаммад пайғамбар ва умумиятла Ислом дини очиқчасига калака ва ҳажв қилинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини "Қурултой" эшиттиришида муҳокама қилдик.

Америкалик аноним муаллиф томонидан суратга олинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” номли ҳажвий филмга қарши норозилик чиқишлари кўлами кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистонда эса бу филм юзасидан фаол норозилик чиқишлари кузатилмади.

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига бу филм юзасидан фикр сўраб мурожаат қилганимизда улар ҳали бу борада аниқ муносабат йўқлигини айтишди.

Озодликка қўнғироқ қилган ўзбекистонликларнинг фикри иккига айрилган.

"Арзимас бир кино дея уйларга ўт қўйиш¸ одамларни ўлдириш маъқул эмас"¸ деди наманганлик йигит.

Яна бир ўзбекистонлик эса¸ "Пайғамбарни Усама бин Ладин билан муқояса қилиш яхши эмас¸ бир гуруҳ жанггарилар учун Расулиллоҳ жавоб бермасин"¸ деди.

Ўзбекистонлик олима Мўътабар Аҳмедова эса¸ сабр қилавериб чарчаган оломон ғазабини тўғри тушунишини айтди.

Эшиттиришда қатнашган Шимолий Америка мусулмонлар кенгаши фаоли Аҳмаджон Раҳимов бу филмнинг сўз ва ифода эркинлиги доирасидан чиқиб динлараро низо манбаига айланганидан хавотир билдирди.

Америкалик сиëсатшунос Баҳодир Файз эса¸ бу ҳолат илдизини норозилик бўлаëтган ҳудудлардаги муаммолар занжири билан изоҳлади.

Собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевга кўра¸ Ливия каби давлатларда норозилик билдириш маданиятининг йўқлиги Ислом дунëсини қамраган саводсизлик кўлами билан боғлиқ.

Эшиттиришда қатнашган ëзувчи Сафар Бекжон эса ижодкор маъсулияти борасида гапирди.

Сафар Бекжонга кўра¸ ижод эркинлиги муаллифга одамларнинг диний туйғуларини мазах қилиш ҳуқуқини бермайди.

Суҳбатда иштирок этган таҳлилчи Камолиддин Раббимов Ислом дунëсидаги уч нарса¸ Қуръони карим¸ Каъба ва Расулиллоҳ сиймолари дахлсиз бўлиши учун халқаро андозадаги ҳужжат лозимлигини айтди.

"Қурултой" дастурини қуйида тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:52:39 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG