Линклар

Мусулмон оламида ҳақоратли филмга нисбатан норозилик давом этмоқда


Мисрда бир неча кундан бери полиция норозиларни АҚШ элчихонасига бостириб кириш ҳаракатларига қаршилик қилмоқда.

Мисрда бир неча кундан бери полиция норозиларни АҚШ элчихонасига бостириб кириш ҳаракатларига қаршилик қилмоқда.

Жума куни бир қатор мусулмон давлатларида “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига норозилик сифатида ўтказилган намойишларда иштирок этган олти одам ҳалок бўлди.

Судан пойтахти Хартумдаги намойиш иштирокчиларидан уч нафари полиция билан тўқнашувда ўлдирилди. Бу ерда норозилар АҚШ элчихонасига ҳужум қилмоқчи бўлган. Аввалроқ эса Германия ва Британия элчихоналарига хужум уюштирилган эди.

Миср пойтахти Қоҳирада 20 ёшли норози ҳалок бўлди. Қоҳирада полиция бир неча кундан бери АҚШ элчихонасига бостириб кирмоқчи бўлган оламонга қаршилик қилиб келмоқда.

Тунисдаги намойишларда икки одам ўлдирилди. Бу ерда минглаб одамлар АҚШ элчихонаси олдида аксиламерика шиорларини қичқириб. Намойиш ўтказмоқда. Элчихона олдидаги америка мактабига ўт қўйилган.

Ямандаги АҚШ иншоотларини ҳимоя қилиш учун бу ерга америка ҳарбийлари жўнатилди.

АҚШ ҳукумати интернетда пайдо бўлган ва мусулмонлар ҳақорат қилинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми режиссёри, 55 ёшли насроний-копт Сэм Бейсилга нисбатан текширув жараёнини бошлади. Сэм Бейсил 2009 йилда банк қаллоблигида айбланиб, қисқа муддатга қамоққа ҳукм қилинган ва 5 йил давомида интернетдан фойдаланишдан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG