Линклар

Бугун Россиянинг бир қатор шаҳарларида мухолифатнинг “Миллионлар марши” ўтказилади.

Москвада маҳаллий вақт билан соат 13 да бошаланадиган намойиш сўллар ва либераллардан иборат икки колоннага бўлинади. Намойишда биринчи марта Коммунистлар партияси ҳам иштирок этиши хабар қилинди.

Намойишчилар муддатидан олдин парламент ва президентлик сайловини ўтказишни, сиёсий репрессияларни тўхтатишни ва сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб этади.

Петербургда эса мухолифат партияларининг ўзаро келиша олмагани туфайли бирданига учта “Миллионлар марши” ва иккита митинг ўтказилади.
XS
SM
MD
LG