Линклар

logo-print

Ўзбекистон бозорларида айрим маҳсулотларнинг сотилиши тақиқланди


Ўзбекистон бозорларида алкогол маҳсулотлари, қимматбаҳо металл ва тошлар, улардан ясалган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар, компютер дастурлари, дори-дармонларни сотиш тақиқланди.

Марказий Осиё янгиликлар ҳизматининг хабар беришича, бу борада Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси 28 август куни 253-сонли қарор қабул қилган.

Янги қоидага кўра, савдо мажмуаси таъсисичиси сифатида 51 фоиз улуш билан давлат ҳокимияти тузилмаларидан бири чиқиши керак. Бозорларда савдо жойининг ўлчами 1,2 погон метрдан ошмаслиги зарур. Полиз экинлари, гуллар ва кўчатлар, ўраш маҳсулотлари ва идишлар сотилувчи савдо жойи ўлчами 6 квадрат метрни ташкил этиши шарт.
XS
SM
MD
LG