Линклар

Мусулмон давлатларда АҚШга қарши норозиликлар давом этмоқда


Тунисдаги АҚШ элчихонасига қарши уюштирилган намойиш. 2012 йил 14 сентябр.

Тунисдаги АҚШ элчихонасига қарши уюштирилган намойиш. 2012 йил 14 сентябр.

Мусулмон давлатларда Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақоратловчи “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” номли филмига қарши норозиликлар давом этмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, шанба куни Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги АҚШ элчихонаси яқинида полиция ва намойишчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувда бир киши ўлган, ўнлаб одам яраланган.

Яқин Шарқдан Жануби-шарқий Осиё минтақасигача бўлган ҳудудда жойлашган 20дан ортиқ мусулмон давлатда бўлиб ўтган норозилик акцияларида камида тўрт намойишчи ўлган, ўнлаб одам яраланган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, норозилик акцияларининг аксари тинч ўтган.

Бироқ Тунис ва Судандаги намойишида зўравонликлар рўй берди.

Яман пойтахти Санодаги АҚШ элчихонаси томон юриш қилмоқчи бўлган оламонга қарши курашаётган полиция кучларига ёрдам бериш учун Яманга АҚШнинг денгиз пиёда аскарлари етиб борди.
XS
SM
MD
LG