Линклар

logo-print

БМТ ва Араб Лигаси вакили Сурия президенти билан учрашди


БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича янги вакили Лахдар Брахими, 2012 йил 13 сентябр.

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича янги вакили Лахдар Брахими, 2012 йил 13 сентябр.

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича янги вакили Лахдар Брахими Дамақ шаҳрида Сурия Президенти Башар Ал-Ассад билан 18 ойдан бери Сурияда давом этаётган қуролли можарога барҳам бериш йўлларини муҳокама қилди.

Учрашувдан кейин Брахими жарналистларга “бўҳрон мураккаблашиб бораётгани ва у Сурия халқига, минтақа, қолаверса, дунёга таҳдид солаётгани”ни айтди.

Бу икки ҳафта олдин Кофи Аннан ўрнини эгаллаган Брахимининг президент Ал-Ассад билан биринчи учрашувидир.

Айни пайтда, қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, жума куни Сурияда рўй берган тўқнашувларда 160 нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG