Линклар

logo-print
2012 йил иккинчи чорагида Ўзбекистон ва Россия ўртасида пул ўтказиш ҳажми 20,95 фоизга кўпайиб, 1 миллиард 380 миллион АҚШ долларга етди.

Россия Марказий банкига асосланиб UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, ўтган йил иккинчи чорагида бу кўрсаткич 1 миллиард 141 миллион долларни ташкил қилган.

Жорий йил апрел-июн ойида Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул миқдори ўтган йил шу даврига нисбатан 15,94 фоизга кўпайиб, 1 миллиард 67 миллион доллардан 1 миллиард 237 миллион долларга етган.

2012 йил иккинчи чорагида Ўзбекистондан Россияга жўнатилган пул миқдори ўтган йил шу давридаги 75 миллион доллардан 107 миллион долларга кўпайган.

2012 йил иккинчи чораги якунига кўра, Ўзбекистон, Тожикистон ва Украина МДҲ давлатлари ичида Россиядан энг кўп пул жўнатган етакчи давлатлар бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG