Линклар

Россия бўйлаб “Миллионлар марши” ўтказилмоқда


Москванинг Пушкин майдонидаги мухолифат митинги, 2012 йил 15 сентябр.

Москванинг Пушкин майдонидаги мухолифат митинги, 2012 йил 15 сентябр.

Россия мухолифати бир қатор шаҳарларда “Миллионлар марши”ни ўтказмоқда.

Ҳозирга қадар Владивосток, Партизанск, Комсомолск-на-Амуре, Ленск, Благовещенск, Томск, Сыктывкар ва бошқа шаҳарларда мухолифат аъзолари ва тарафдорлари юриш ўтказди.

Мухолифат тадбир ўтказишиги рухсат берилмаган Кемерова шаҳрида беш киши қўлга олингани хабар қилинди.

Москвада “Миллионлар марши” қатнашчилари Сахаров ҳиёбони орқали юриш қилиб Пушкин майдонида митингга йиғилди.

Намойишчилар муддатидан олдин сайлов ўтказиш, сиёсий маҳбуслар озод этилиши, коммунал хизмат тарифлари оширилишини тўхтатиш, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларига кўпроқ маблағ ажратишни талаб қилмоқда.

Тадбир давомида тинчликни сақлаш учун ҳуқуқ-тартибот органларининг қарийб етти минг ходими жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG