Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:54

Россия мухолифати “Миллионлар марши”ни ўтказди


Россия мухолифати бир қатор шаҳарларда “Миллионлар марши”ни ўтказди. Москвада “Миллионлар марши” қатнашчилари Пушкин майдонида митингга йиғилди.

Москвадаги Озодлик мухбири Умидбек Пушкин майдонидаги тадбирда мухолиф партиялар аъзолари ва тарафдорлари, шунингдек, оддий москваликлар қатнашаётганини айтди.

- Бу ерда кўриб турганимдек, жуда кўп партия вакиллари, Анархистлар, Коммунистик партия, ЛДПР, бошқа сиёсий партиялар вакиллари ва оддий москваликлар шу юришда иштирок этяпти.

Асосий талаблар деярли ўзгармасдан қолган. 2011 йил декабр ойидаги парламент сайлови ва 2012 йил март ойидаги президент сайловлари натижалари соҳталаштирилган деб қайта ўтказиш. Сиёсий эркинликларни талаб қилаётганлар бор. Ёнимдан ўтиб кетаётган одамларнинг бир гуруҳи Pussy Riot гуруҳини, бошқа сиёсий маҳбуслар озод қилишни талаб қилмоқда.

Дмитрий Медведевга 32 нафар сиёсий маҳбуслар рўйхати берилган эди. Лекин ўша 32 маҳбусдан бирортаси озод этилмагани сабабли яна ўша эски талабларни кўтариб чиқяпти, - дейди Москванинг Пушкин майдонида “Миллионлар марши”ни кузатаётган Озодлик мухбири Умидбек.

Миллионлар маршидаги юриш
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:41 0:00
Бевосита линк


“Миллионлар марши” ташкилотчилари Москва ҳокимиятидан 25 минг кишилик тадбир ўтказишга рухсат олган.

Миллионлар марши. Митинг.
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:57 0:00
Бевосита линк


Бироқ Умидбек Москвадаги тадбирда 25 мингдан анча кўп одам иштирок этиши кутилаётганини айтди.

Айрим ахборот воситалари намойишчилар коммунал хизмат тарифлари оширилишини тўхтатиш, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларига кўпроқ маблағ ажратишнини ҳам талаб қилаётганини билдирди.

Юриш қатнашчилари иккита колоннага ажралди. “Ўнгчилар” колоннасига Борис Немцов, Иля Яшин ва Гарри Каспаров бошчилик қилди. “Сўлчилар” колоннасига Сергей Удалцов етакчилик қилди.

"Миллионлар марши"дан кейин Сергей Удальцовнинг ҳибсга олиниши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:39 0:00
Бевосита линк


“Миллионлар маршида” Геннадий ва Дмитрий Гудковлар, Иля Пономарев ва Алексей Навалний ҳам қатнашди.

Кеча депутатлик мандатидан мосуво қилинган Геннадий Гудков журналистларга фуқаролик ҳаракатида иштирок этишдан бошқа иложи қолмаганини айтди.



Тадбир давомида тинчликни сақлаш учун ҳуқуқ-тартибот органларининг қарийб етти минг ходими жалб қилинган.

Москвадан олдин Владивосток, Партизанск, Комсомолск-на-Амуре, Ленск, Благовещенск, Томск, Сыктывкар ва бошқа шаҳарларда мухолифат аъзолари ва тарафдорлари юриш ўтказди.

Мухолифат тадбир ўтказишиги рухсат берилмаган Кемерова шаҳрида беш киши қўлга олингани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG