Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги полиция идораси яқинида содир бўлган отишмада камида икки нафар полиция ходими яраланди.

Озодлик радиоси Қозоқ хизмати мухбирига кўра, портлаш 15 сентябр куни эрта тонгда Атирау шаҳридаги Ички ишлар вазирлигининг маҳаллий бошқармаси ховлисида рўй берган.

Гувоҳларга кўра, портлашдан кейин отишма овози эшитилган.

Воқеадан сўнг минтақа ўраб олинган ва ҳужумга алоқадор шахсларни ушлаш учун машиналар текширувдан ўтказилган.

Ҳозирча воқеа юзасидан бирор шахс қўлга олингани хабар қилинмади.
XS
SM
MD
LG