Линклар

logo-print
Афғонистон парламенти президент Ҳамид Карзайнинг мудофаа, разведка ва ички ишлар вазири лавозимларига кўрсатган номзодларини шанба куни тасдиқлади.

ДПА ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистон раҳбари тавсиясига мувофиқ, собиқ Ички ишлар вазири Бисмиллиоҳ Муҳаммади Мудофаа вазири лавозимини эгаллади.

Собиқ Ички ишлар вазири ўринбосари Ғулом Мужтаба Патанг Ички ишлар вазири, шунингдек, Қабилалар ва чегаралар бўйича собиқ вазир Асадулла Ҳолид разведка хизмати раҳбари лавозмини эгаллади.

Кобул шаҳри собиқ ҳокими ва президентнинг яқин иттифоқчиси бўлган Азизуллоҳ Дин Муҳаммад Қабилалар ва чегаралар вазири лавозимини эгаллаш учун парламентда етарли овоз ололмади.
XS
SM
MD
LG