Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Ислом динини қораловчи филмдан ғазабга тўлган оламоннинг АҚШ элчихоналарига ҳужуми оқлаб бўлмас эканини айтди.

Америка халқига одатдаги радиомурожаатида Обама: “Мен Қўшма Штатлар ҳамма диндаги одамларга катта ҳурмат билан қарашини аниқ айтганман. Биз диний эркинликни қўллаб-қувватлаймиз. Биз ҳар қандай дин, жумладан, Ислом дини қораланишини рад қиламиз. Шундай экан, зўравонлик ҳеч қачон оқланмайди”, деди АҚШ президенти.

Мусулмон давлатларда Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақоратловчи филмга қарши норозиликлар давом этмоқда.

Шанба куни Миср полицияси Қоҳира шаҳридаги АҚШ элчихонаси яқинига тўпланган оламонни куч билан тарқатган пайтда бир киши нобуд бўлди.

Тунис полиция ва намойишчилар ўртасида жума куни рўй берган тўқнашувда тўрт киши ўлди.

Жума куни 20дан ортиқ мусулмон давлатида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG