Линклар

Москванинг Домодедово аэропортидан шанба куни кундузи Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрига парвоз қилган “Boeing-737” русумидаги йўловчи самолёт ортга қайтди.

“Росавиация” ширкати вакилининг “Прайм” агентлигига маълум қилишича, Фарғона томон учиб кетаётган самолётнинг йўловчилари салони конденционер тизимида носозлик борлигини билдирувчи сигнал ишлаб кетгани сабабли учувчилар Домодедово аэропортига қайтишга қарор қилган.

Айни пайтда, куч ишлатар тизимидаги манбага асосланиб РИА Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фарғонага учган йўловчи самолётнинг Москвага қайтишига учувчилар кабинасида босим пасайиб кетгани сабаб бўлган.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, самолёт ёнилғини камайтириш учун бир оз парвоз қилганидан сўнг Домодедово аэропортига муваффақиятли қўнган.
XS
SM
MD
LG