Линклар

Туркиядаги террорчилик хуружида тўрт ҳарбий ўлдирилди


Туркия жанубий-шарқидаги Ҳаққари вилоятида Курд ишчи партияси жанггарилари шанба куни ҳарбий соқчиларга ҳужум уюштирган. Натижада турк ҳарбийларидан тўрт нафари ҳалок бўлган, беш нафари яраланган.

Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишларича, ҳужумда масофадан туриб бошқариладиган портловчи мосламадан фойдаланилган. Мазкур нохуш ҳодиса Эрон билан Ироқ чегараси яқинида содир бўлган.

Якунланаётган ҳафтада турк армиясининг йирик амалиёти чоғида 80 дан зиёд курд айирмачиси ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG