Линклар

Ставраполдаги автоҳалокатда 10 киши нобуд бўлди


Россиянинг Ставрапол ўлкасида бугун тунда содир бўлган автоҳалокатда 10 киши, шу жумладан, бир бола ҳаётдан кўз юмди.

Йўловчи ташийдиган микроавтобус иштирокидаги мазкур автоҳалокатда тан жароҳати олганлар ҳам борлиги айтилмоқда, бироқ уларнинг сони қанча экани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Бу ҳақда РИА Новости Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ставрапол ўлкасидаги бошқармаси маълумотларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Ҳозир воқеа жойида ФВВ бўлинмалари, “тез ёрдам” бригаси ходимлари ва полициячилар ишламоқда.
XS
SM
MD
LG