Линклар

logo-print
Кеча Арманистонда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Тезкор кучларининг машқлари бошланди. Унда ташкилотга аъзо Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон ҳарбийлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон жорий йил июнида мазкур ташкилотдаги иштирокини тўхтатиши ҳақида эълон қилган.

Арманистон мудофаа вазири Сейран Оганянга кўра, галдаги ўқув машқлари “эҳтимолий хавф-хатарни бартараф қилишга қодир минтақавий куч”ни барпо қилишга йўналтирилган.

“Баграмян” полигонида ўтказилаётган ҳарбий маневрларни Тоғли Қорабоғ бўйича Арманистон билан баҳслашаётган Озарбайжон ва 2008 йил августидаги урушдан сўнг Кремлни ҳарбий таҳдид манбаи ўлароқ кўра бошлаган Грузия расмийлари хавотир билан кузатиб турибдилар.

Мазкур машқлар 19 сентябр куни поёнига етиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG