Линклар

АҚШ Давлат департаменти Тунис ва Судандаги дипломатларини эвакуация қилмоқда


Тунислик намойишчилар АҚШнинг Тунисдаги элчихонаси дарвозаси олдида, 2012 йилнинг 14 сентябри.

Тунислик намойишчилар АҚШнинг Тунисдаги элчихонаси дарвозаси олдида, 2012 йилнинг 14 сентябри.

АҚШ Давлат департаменти жума куни ҳужумга учраган Тунис ва Судан элчихоналаридаги ўз ходимлари эвакуация қилиниши ҳақида эълон қилди.

Мазкур элчихоналарда бу ерда бўлиши зарур бир неча ходимгина қолиши айтилмоқда.

Давлат департаментининг шанба куни тарқатилган баёнотида америкаликларга Судан ва Тунисга сафар қилмаслик тавсия қилинган.

Аввалроқ Судан АҚШ элчихонасини қўриқлаш учун америкалик денгиз пиёдаси бўлинмаларини мамлакатга киритишдан бош тортганди.

Айни пайтда мусулмон давлатларда АҚШда олинган Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни таҳқирловчи “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига қарши норозиликлар давом этмоқда.

Яқин Шарқдан Жануби-шарқий Осиё минтақасигача бўлган ҳудудда жойлашмиш 20 дан зиёд мусулмон ўлкада бўлиб ўтган норозилик акцияларида камида тўрт намойишчи ўлган, ўнлаб одам яраланган.
XS
SM
MD
LG