Линклар

Жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув ҳақи 8,4 фоизга, оқава сув тўлови эса 15,4 фоизга ошади.

“Тошкент оқшоми” газетасининг “Сувсоз” корхонаси маълумотларига таянган ҳолда хабар қилишича, кейинги ойдан тошкентликлар совуқ сув учун аввалгидек 95 сўмдан эмас, балки 103 сўмдан, оқава сув учун эса аввалгидек 52 сўмдан эмас, балки 60 сўмдан тўлай бошлайдилар.

Янаги ойдан Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тўлови ҳам ошиши кутилмоқда. Эндиликда тошкентликлар иссиқлик таъминоти учун бир квадрат метрга аввалгидек 535 сўм 95 тийиндан эмас, балки 584 сўм 18 тийиндан тўлайдилар.

Иссиқ сув учун эса пойтахт аҳли октябр ойидан ҳар бир одам бошига аввалгидек 6707 сўм 12 тийиндан эмас, балки 7310 сўм 58 тийиндан тўлай бошлайдилар. Айни пайтда ҳисоблагичи бор пойтахтликлар иссиқ сувнинг бир куб метрига аввалгидек 1717 сўм 47 тийиндан эмас, балки 1871 сўм 99 тийиндан тўлайдилар.

Сўнгги бор Тошкентда совуқ ва иссиқ сув нархлари шу йилнинг апрел ойида кўтарилганди.
XS
SM
MD
LG