Линклар

logo-print
НАТО халқаро кучлар аскарларининг Афғонистон хавфсизлик ходимлари томонидан ўлдирилиши воқеалари кўпаяётганини билдирди.

НАТО расмийларига кўра, якшанба куни Афғонистон жанубида маҳаллий полиция ходими халқаро кучларнинг тўрт аскарини отиб ўлдирган.

НАТО бу ҳақда бошқа маълумот тарқатмади.

Бир кун олдин Ҳелманд вилоятида Афғонистон полицияси ходими британиялик икки ҳарбийни отиб ўлдиргани ва бир неча аскарни ярадор қилганидан сўнг ўз жонига қасд қилгани хабар қилинган эди.

Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан бери НАТО етакчилигидаги кучларнинг 51 ҳарбийси афғонистонлик ҳамкасблари томонидан ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG