Линклар

logo-print

Кобулда Америкага қарши намойиш ўтказилди


Афғонистоннинг Хўст вилоятида Америкага қарши ўтказилган намойиш, 2012 йил 15 сентябр.

Афғонистоннинг Хўст вилоятида Америкага қарши ўтказилган намойиш, 2012 йил 15 сентябр.

Кобул шаҳрида Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбар ҳақорат қилинган филмга норозилик тариқасида Америкага қарши намойиш уюштирилди.

Афғонистон полициясига кўра, асосан талабалардан иборат бўлган мингга яқин намойишчи Кобул Университети яқинида “Америкага ўлим” деб бақирган.

Намойиши пайтида зўравонлик рўй бермаган.

“Мусулмонлар гуноҳсизлиги” номли филмга қарши Нангархор вилоятида жума куни ўтказилган норозилик намойишида унинг қатнашчилари АҚШ Президенти Барак Обаманинг катта суратини ёқиб юборган.

Нангархор вилоятидаги маҳаллий қабила оқсоқоллари ва уламолар филм режиссёрининг боши учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилишини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG