Линклар

Футбол: Зидан, Бекхэм, Роналду ёки Месси Тошкентга келиши мумкин


Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейига бағишланган тантаналарда дунё футболининг бир қатор юлдузлари, жумладан, Зайниддин Зидан, Дэвид Бекхэм, Криштиану Роналду ёки Лионел Месси иштирок этиши мумкин.

Буни Ўзбекистон Футбол федерацияси расмийларига яқин манбалардан олинган норасмий маълумотга асосланиб http://www.uff.uz Интернет сайти хабар қилди.

Манбага кўра, ҳозирда номлари келтирилган дунё футбол юлдузларини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишланган тантанали маросим 28 сентябр куни "Бунёдкор" клубининг Тошкентдаги янги стадионида ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG