Линклар

Рушдийнинг боши учун ваъда қилинган мукофот $ 500.000 га кўпайтирилди


Ҳиндистонда туғилган британиялик ёзувчи Салмон Рушди, Испания, Билбао ш., 2011 йил 7 апрел.

Ҳиндистонда туғилган британиялик ёзувчи Салмон Рушди, Испания, Билбао ш., 2011 йил 7 апрел.

Эрондаги Исломий жамғарма британиялик ёзувчи Салмон Рушдини ўлдирган шахсга берилиши ваъда қилинган мукофот пулини 500 минг долларга оширди.

Эрон матбуоти хабарига кўра, америкалик ҳаваскор режиссёр Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилувчи филм ишлаганига жавобан Салмон Рушдий боши учун ваъда қилинган мукофот пули 2,8 миллион АҚШ долларидан 3,3 миллион долларга кўпайтирилган.

Жамғарма агар Салмон Рушди Ислом динини ҳақорат қилганлик учун аллақачон ўлдирилганида шундай филм бошқа ишланмаган бўлишини айтди.

Ҳиндистонда туғилган Салмон Рушдий “Шайтон оятлари” номли китоб чоп этганидан сўнг 1989 йилда Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний Рушдийни Ислом динини таҳқирлаганликда айблаб¸ уни ўлдириш ҳақида фатво берган.
XS
SM
MD
LG