Линклар

logo-print

Ҳамид Карзай Багром қамоқхонаси борасида АҚШни танқид қилди


Багром қамоқхонаси, 2012 йил 10 сентябр.

Багром қамоқхонаси, 2012 йил 10 сентябр.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Қўшма Штатларни Бағром қамоқхонасида сақланаётган юзлаб маҳбусни Афғонистон ҳукуматига топширмагани учун танқид қилди.

АҚШ Багром қамоқхонаси назоратини Кобул ҳукуматига 10 сентябр куни расман топширган эди.

Жорий йил март ойида Афғонистон ва АҚШ мазкур қамоқхона назоратини Афғонистон ҳукуматига топшириш бўйича олти ойлик жараённи бошлаш тўғрисида келишув имзолаган.

16 сентябр куни эълон қилинган баёнотда Карзай Багром қамоқхонасининг топширилмагани март ойида эришилган келишувга зид экани таъкидланган.

Пойтахт Кобулдан 40 километр шимолда жойлашган Багром қамоқхонасида қарийб уч минг маҳбус, жумладан элликка яқин хорижлик сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG