Линклар

МММ молиявий пирамидасининг асосчиси Сергей Мавроди ўз сиёсий партиясини тузганини эълон қилди.

МММ Умумроссия сиёсий партияси деб аталмиш бу сиёсий ташкилотнинг Курск шаҳрида ўтказилган қурултойида Мавродининг ўзи партия лидери қилиб сайланган.

Партияни рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигига ҳужжатлар қачон топширилиши ҳозирча маълум эмас.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Россияда МММ деб номланмиш энг йирик молиявий пирамидани тузган Сергей Мавроди 2003 йили товламачиликда айбланиб, ҳибсга олинган ва 2007 йили қамоқдан озод бўлган.

Ҳозир 57 ёшда бўлган Мавроди ўтган йили МММ-2011 деб номланган янги молиявий пирамидани тузганди. Россия нашрларининг ёзишларича, ҳозир мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари бу пирамида фаолияти билан ҳам жиддий шуғулланмоқдалар.
XS
SM
MD
LG