Линклар

Сурия шимолий-ғарбидаги Кафр-Авейд шаҳрида яшовчи одамлар ҳарбий вертолётдан ўққа тутилиши оқибатида якшанба куни беш нафар бола ва бир аёл ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, шу куни Суриянинг турли жойларида камида 50 киши ўлдирилган.

Исёнчиларнинг айтишларича, президент Башар Ассад кучлари қуролланган мухолифатнинг Дамашқ шаҳри яқинидаги ҳамда Ҳалаб ва Ростон шаҳарларидаги таянч нуқталарига қилинаётган ҳужумларни фаоллаштирган.

Шанба куни Дамашқда президент Башар Ассад билан учрашган БМТнинг янги элчиси Лаҳдор Браҳимий Суриядаги зиддият фақат минтақа барқарорлигигагина эмас, бутун дунёдаги барқарорликка хавф солаётганини билдирганди. Айни пайтда дипломат зиддиятни ҳал қилиш ишидаги сўнгги қарорни Сурия халқи беражагини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG