Линклар

logo-print

Қуръонни ёққан пастор Германияга қўйилмади


Америкалик пастор Терри Жонс.

Америкалик пастор Терри Жонс.

Германия расмийлари Ислом дунёсида норозилик уйғотган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини ёқлаб чиқмиш америкалик пастор Терри Жонсга виза беришдан бош тортдилар.

- Мен Ички ишлар вазирлигидан унга кириш визаси бермасликни сўрадим, чунки нафрат воизларига Германияда ўрин йўқ. Бу ерда бизга зўравонликка чақирадиган, бошқа динларни ва ўзга диндагиларни таҳқирлайдиган одамлар керак эмас, - деди Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестревелле.

Америкалик пастор Терри Жонс 2010 йилда Қуръони Каримни омма кўз олдида ёқишини эълон қилганидан кейин танилиб кетганди. Унинг сўзлари мусулмон мамлакатларида норозилик намойишларига сабаб бўлганди.

Жонсни Германияга “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми оммавий намойишини уюштирмоқчи бўлган Pro Deutschland номли кичкина ташкилот таклиф қилганди.
XS
SM
MD
LG