Линклар

Ироқ расмийларига кўра, пойтахт Бағдоддаги хавфсизлик чоралари кучайтирилган “Яшил зона” яқинида худкуш шахс автомобилга ўрнатилган бомбани портлатгани оқибатида камида тўрт ироқлик нобуд бўлгани, 11 нафари яраланган.

Баъзи хабарларга кўра, портлаш оқибатида етти киши ўлган, 14 одам яраланган.

Нобуд бўлганлардан икки нафари Ироқ армияси аскари, қолганлар тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда.

Бағдод шаҳридаги “Яшил зона”да қатор ғарб давлатлари элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари жойлашган.

Ахборот агентликлари хабарларига кўра, портлаш рўй берганидан сўнг отишма овози эшитилган.
XS
SM
MD
LG