Линклар

logo-print
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар Арманистоннинг Баграмян полигонида ҳарбий машқлар ўтказмоқда.

15 сентябр куни бошланган машқларда ташкилотга аъзо олти давлат - Арманистон, Беларус, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қуролли кучларининг икки минг аскари иштирок этмоқда.

Қўшма машқларда авиация, артиллерия, ракета қисмлари ҳам иштирок этмоқда.

КХШТ қўшинлари штаб бошлиғи, Россия армияси генерал-майори Анатолий Яковлев мазкур ҳарбий машқлар Россиянинг Шимолий Кавказ ёки 1999 йилда КХШТ аъзолигидан чиққан Озарбайжон ва Грузиядаги бўлғунчилик билан боғлиқ масалаларига алоқадор эмаслигини таъкидлади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига Ўзбекистон ҳам аъзо эди, лекин шу йилнинг июн ойида ундан иккинчи марта чиқиб кетди.

1992 йилда Тошкентда тузилган ташкилотдан Ўзбекистон 1999 йилда ҳам чиққан. Ўша йили Озарбайжон ва Грузия ҳам КХШТдан чиқиши ҳақида эълон қилган.

Арманистондаги КХШТ ҳарбий машқлари 19 сентябр куни тугайди.
XS
SM
MD
LG