Линклар

Озарбайжон пойтахти Бокудаги энг йирик ҳисобланган “Bina” савдо марказида электр генератори ёниб кетгани оқибатида бинога тарқалган тутундан 140 дан ортиқ одам заҳарланди.

Жабрланган одамларни касалхонага олиб бориш учун 30дан ортиқ тез ёрдам машинаси жалб этилди.

Озодлик радиоси Озарбайжон хизматининг хабар қилишича, Бокунинг Марказий касалхонасида тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин заҳарланган одамларнинг ҳаммасига жавоб берилган.

Озарбайжон Бош прокуратураси матбуот хизмати воқеа юзасидан тергов олиб борилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG