Линклар

2012 йилнинг январ-август ойларида Россияда "GM Uzbekistan" АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси олти фоизга камайди.

Европа бизнес уюшмасининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси статистик маълумотига асосланиб, Узинформ нашрининг хабар қилишича, Россияда жорий йилнинг саккиз ойида Ўзбекистонда йиғилган 59.452 дона автомобил сотилган.

Ўтган йилнинг дастлабки саккиз ойи давомида Россияда Ўзбекистонда йиғилган 63.131та автомобил сотилган.

2012 йил август ойида Россияда Нексия автомобили савдоси олти фоизга кўпайган. Матиз автомобили савдоси эса 14 фоизга камайган.

Жорий йил саккиз ойи натижасига кўра, "GM Uzbekistan" Россияда энг кўп автомобил сотган ширкатлар ичида саккизинчи ўринни сақлаб қолган.
XS
SM
MD
LG