Линклар

logo-print

ЕИ расмийси Эрон музокарачиси билан учрашади


ЕИ Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ва Эрон бош музокарачиси Сайид Жалил, Москва шаҳри, 2012 йил 18 июн.

ЕИ Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ва Эрон бош музокарачиси Сайид Жалил, Москва шаҳри, 2012 йил 18 июн.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон сешанба куни Туркияда Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Сайид Жалил билан учрашиб Теҳроннинг мунозарали ядровий дастурини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Душанба куни Эштоннинг матбуот котиби Истанбул учрашуви расмий музокара эмаслиги балки, Эрон билан мулоқотни давом эттириш йўлидаги уриниш экани айтди.

Хабарларга кўра, Жалил 17 сентябр куни Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли билан учрашиб, халқаро ҳамжамият билан музокараларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Июн ойида Москвада бўлиб ўтган АҚШ, Британия, Россия, Франция, Хитой ва Германия расмийлари билан Эрон вакиллари ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланган эди.
XS
SM
MD
LG