Линклар

logo-print

Би-би-си ўзбек хизматининг Тожикистондаги мухбири, ёзувчи Ўринбой Усмонов Human Rights Watch халқаро ташкилотининг Ҳелман-Ҳаммет мукофотига муносиб топилди.

Human Rights Watch ташкилоти Ҳелман-Ҳаммет мукофотининг ижодий фаолияти боис таъқибга учраган адибларга тақдим этиб келади.

Тожикистон суди Ўринбой Усмоновни “Ҳизб ут-Таҳрир" диний ташкилотига алоқадорлик айби билан ўтган йилнинг 14 октябрида 3 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Журналист “Амнистия тўғрисида”ги қонунга мувофиқ суд залидан озод қилинган эди.

Ўринбой Усмонов Озодлик билан суҳбатда Ҳелман-Ҳаммет мукофоти унга ёзувчилик соҳасидаги фаолияти учун берилгани ҳақида гапирди.

- Бу америкалик иккита машҳур ëзувчи номига ташкил қилинган мукофот. Уларнинг бир пайтлар азобга учрагани, зулмга учрагандан кейин шу мукофот вафотларидан кeйин таъсис этилган. Бу асосан ижодкорларга, ижодкор бўлганда ҳам ëзувчиларга бериладиган мукофот ҳисобланади.

Озодлик: Бу мукофотнинг моддий жиҳати борми?

- Шунақа бўлса керак. Бериладиган кўринади.

Озодлик: Қанчалигини билмaйсизми?

- Ҳозирча унчалик қизиқмадим бу масалага. Албатта маблағ ҳар битта тирик жон учун керак. Мен учун эътибор кўпроқ муҳим ўрин тутади. Америкадаги нуфузли ташкилотнинг нуфузли мукофоти берилиши мен учун катта бир қувонч. Оддий бир Тожикистондаги ўзбек ëзувчисини катта қадрлаш деб ҳисоблайман. Бу мукофот журналистлик фаолият учун эмас, кўпроқ ëзувчилик фаолиятим учун берилди...

Қуйида Ўринбой Усмонов билан интервьюни тўлиқ тинглашингиз мумкин.



Би-би-си Жаҳон хизматининг Сўғд вилоятидаги мухбири Ўринбой Усмонов ўтган йилнинг 13 июн куни Тожикистонда фаолияти тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" диний ташкилотига аъзолик айби билан ҳибсга олинганди.

Дастлабки тергов жараёнларида унга қўйилган айблов, ўз исботини топмагач, Усмонов ушбу ташкилотга алоқадорлик айби билан маҳкамага тортилди.

1989 йилдан буён Ҳелман-Ҳаммет мукофоти билан сиёсий қарашлари ортидан таъқибга учраган ижодкорлар тақдирланиб келинади.

Мазкур мукофот америкалик таниқли драматург Лиллиан Ҳелман ва носир Дашиэл Ҳаммет номлари билан аталган.

Шу пайтгача дунёнинг 90 дан зиёд давлатининг 700 дан зиёд ижодкори ушбу мукофотга сазовор бўлган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG