Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:19

Москвада муҳожирлар полиция ходимларини калтаклади


Москванинг Тинчлик Проспектидаги жоме масжиди яқинида ўтган жума, 14 сентябр куни бир гуруҳ мигрантлар полиция ходимларини тошбўрон қилиб, калтаклади.

14 сентяб куни соат 15:30 ларда Тинчлик Проспектига туташ Дурова кўчасида, Москва Жоме масжиди ёнида бир гуруҳ марказий-осиёлик муҳожир полиция томонидан ноқонуний савдо билан шуғулланаётгани учун ҳибсга олинди ва ПАЗ автобусига мажбурлаб олиб борилди.

Полиция ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлган бир гуруҳ савдогарлар ўз шерикларини озод қилишни талаб қилди ва полиция ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларни калтаклади.

Мазкур ҳодисанинг маҳаллий фуқаролар томонидан телефонга ёзиб олинган видеотасвири YouTube порталига чиқарилди ва Интернетда энг қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.




Полиция ходимлари тўполон жойида яна олти нафар Тожикистон, Миср ва Қирғизистон фуқароларини ҳибсга олганини маълум қилди. Москва шаҳар Тергов қўмитаси хабарига кўра, ҳибсга олиш давомида мигрантлар беш нафар полиция ходимига жиддий жароҳат етказган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларига қилинган ҳужум юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 318-моддаси (ҳукумат вакилига нисбатан куч ишлатиш) асосида жиноий иш очилди.

Жанжалда иштирок этган муҳожирлар айби суд ва тергов давомида исботланса, улар 10 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG