Линклар

Эрдўғон: Қарийб 500 курд жанггариси ўлдирилди ёки қўлга олинди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон сўнгги бир ой ичида қарийб 500 нафар курд жанггариси хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилгани ёки қўлга олинганини маълум қилди.

Эрдўғонга кўра, сўнгги 10 кун давомида Ироқ чегараси яқинида жойлашган Ҳаккари шаҳрида ўтказилган ҳарбий амалиётларда ўнлаб жанггари ўлдирилган.

Туркия Бош вазири фаолияти таъқиқланган, ПКК номи билан танилган Курдистон ишчилар партияси жанггариларига қарши кураш улар ўз қуролларини топширмагунича давом этишини таъкидлади.

Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи ПККни террорчи гуруҳлар рўйхатига киритган.
XS
SM
MD
LG